АсосийЖАМИЯТ

Наманганда сойга чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди

Наманган вилояти Поп туманидаги дам олиш маскани ҳудудида жойлашган "Чодаксой" сойида чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди.

'Наманганда сойга чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, 2002 йилда туғилган фуқаро қариндошлари билан дам олиш учун мазкур ҳудудга келган. У чўмилиш вақтида эҳтиётсизлик оқибатида сувга чўкиб кетган ва сувдан қайта чиқа олмаган.

Ҳодиса юзасидан қутқарув хизматлари томонидан қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. Натижада йигитнинг жасади сойдан топилиб, тегишли тартибда масъул идора вакилларига топширилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда 45 миллион сўм қарз бериб, 128 миллион сўм талаб қилганлар ушланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:20

    Сурхондарёда 45 миллион сўм қарз бериб, 128 миллион сўм талаб қилганлар ушланди

    Аниқланишича, гумонланувчи биринчи ҳолатда 45 миллион сўм қарз учун 128 миллион сўм, иккинчи ҳолатда эса 50 миллион сўм қарз эвазига 140 миллион сўм қайтаришни талаб қилган.

    'Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:10

    Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати қандай бўлиши маълум қилинди

    Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда аста-секинлик билан кўтарилиб, якшанба куни кундузи 34-37 даражагача етади.

    'Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 04.06.2026 17:28

    Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Туркиянинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Наманганда терговчи ва адвокат йирик пора билан қўлга олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 04.06.2026 13:49

    Наманганда терговчи ва адвокат йирик пора билан қўлга олинди

    Тезкор тадбир давомида адвокат гумонланувчининг отаcидан талаб қилинган маблағни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    'Саида Мирзиёева: Самарқанддаги экологик форум Ўзбекистон нуфузи ортиб бораётганини кўрсатди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 04.06.2026 13:28

    Саида Мирзиёева: Самарқанддаги экологик форум Ўзбекистон нуфузи ортиб бораётганини кўрсатди

    "Эндиги асосий вазифа табиатни асрашга қаратилган ушбу ташаббусларни амалиётга самарали татбиқ этишдан иборат", деди Мирзиёева.

    'Тошкент метросининг учта йўналишида электр узилиши кузатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 04.06.2026 10:04

    Тошкент метросининг учта йўналишида электр узилиши кузатилди

    Ҳодиса поездлар ҳаракатига ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига таъсир кўрсатган.