1

"Навбаҳор" уч нафар футболчиси билан шартнома муддатини узайтирди

СПОРТ 28.11.2021, 16:13
Теглар: Навбаҳор
"Навбаҳор" уч нафар футболчиси билан шартнома муддатини узайтирди

Coca-Cola Суперлигада навбатдаги мавсум якунланди ва “Навбаҳор” ПФК янги мавсум тараддудини ҳозирданоқ бошлаб юборди. Келгуси мавсумга янги бош мураббий – Самвел Бабаян бошчилигида киришадиган жамоамиз ўз режаларини босқичма-босқич амалга оширишга киришди.

Хусусан, жорий йилги мавсумда ўзларининг ажойиб ўйинлари билан “Навбаҳор” жамоаси ғалабаларига муносиб ҳисса қўшган, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар – дарвозабон Ўткир Юсупов ҳамда ҳимоячи Давронбек Ҳошимов, шунингдек, 2021 йилги мавсум иккинчи даврасида “лочинлар” сафига қўшилган сербиялик ҳимоячи Боян Цигер кейинги мавсумда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди. Ушбу футболчилар билан амалдаги шартнома муддати узайтирилди.

Шарҳлар

«Навбаҳор» Канчельскис билан келишиб олди

10.12.2021, 21:15

“Навбаҳор” ПФК ҳамда россиялик мураббийлар - Алексей Беленков ва Андрей Канчельскис билан боғлиқ масала ижобий якун топди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Маълум бўлишича,...
"Навбаҳор"ни уч нафар футболчи тарк этди

02.12.2021, 22:02

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни юбилей, 30-миллий чемпионатимиз ўз якунига етди.Хусусан, Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси мавсум якунига етганидан сўнг бир нечта футболчилари билан хайрлашмоқда. Бу ҳақда...
Самвел Бабаян “Навбаҳор” бош мураббийи этиб тайинланди

27.11.2021, 13:34

Таниқли мутахассисларидан бири, “Пахтакор” жамоаси билан кўплаб ютуқларни қўлга киритган, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам фаолият юритган Самвел Вячеславович Бабаян “Навбаҳор” ПФК билан шартнома...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1