“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола келгусида терма жамоани бошқармоқчи.
“Англиядаги фаолиятимни тугатганимдан сўн терма жамоада ишламоқчиман, жумладан, уни жаҳон чемпионатига йўл олишини истайман. Терма жамоадан иш топиш қийин, бироқ бу келгусида амалга ошишидан умидворман. Агар терма жамоага менга иш чиқмаса, клублардаги фаолиятимни давом эттиравераман. Бундан асло ташвишга тушмайман.
Англия Премьер-лигасида фақат “Манчестер Сити”да ишлашга тайёрман. Қачондир яна АПЛга қайтадиган бўлсам, ушбу жамоани танлайман. Ундан бошқасида ишламоқчи эмасман”, - дея Гвардиола сўзларидан келтирмоқда Sky Sports.






