АсосийJamiyat

Эндиликда музейлар даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин бўлади

'Эндиликда музейлар даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин бўлади'ning rasmi

 “Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–732-сон, 26.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. 

Унга кўра,  музейлар таъсис ҳужжатларига мувофиқ даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиши мумкин бўлмоқда. Бунда музей ашёлари ва коллекциялари бут сақланиши кераклиги айтилади. 

Қайд этилишича, давлат музейларига пулли хизматлардан, хайриялардан тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш миқдорини камайтиришга асос бўлмайди.

 Эслатиб ўтамиз, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар