Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафта кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва очиқ кун бўлиши кутилмоқда, тушдан сўнг ҳаво 12-17° илиққача исийди, кечалари ҳаво ҳарорати 3-6° илиқни ташкил этади.
Қишнинг биринчи кунлари мамлакатимиз аҳолисини аномал илиқ об-ҳаво билан қутлайди, 1-2 декабрда ҳорижий жанубий ҳудудлардан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, ҳарорат кечалари 6-9° илиққача, кундуз кунлари 17-22° илиққача кўтарилади, бу декабр ойи боши учун бўлган меъёрдан 8-11° га юқоридир.
Фақат 2 декабрда шимолий ҳудудларга бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
3 декабрда ҳаво массаларининг кириб келиши республикамизнинг қолган ҳудудларига тарқалади. Республиканинг айрим туманларида (шимолий ҳудудлар ва Фарғона вилоятидан ташқари) бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли истисно эмас. 3 декабрда ҳарорат фони нисбатан пасаяди, лекин ҳали ҳам меъёрдан юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 13-18о илиқни ташкил этади.






