АсосийJamiyat

«Бунёдкор» ўз ходимларига 1,5 млрд сўмдан кўпроқ маошларни тўлаб беришни кечиктирган — Давлат меҳнат инспекцияси

'«Бунёдкор» ўз ходимларига 1,5 млрд сўмдан кўпроқ маошларни тўлаб беришни кечиктирган — Давлат меҳнат инспекцияси'ning rasmi

Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан “Бунёдкор” клубида молиявий муаммо юзага келаётгани ҳолати ўрганилди.  Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Аниқланишича, мазкур мақолада “Бунёдкор” футбол клуби томонидан ходимларга икки ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаётганлиги кўрсатилган.

Ўрганиш давомида, айни вақтда клуб томонидан жами 393 нафар ходимларга нисбатан октябрь ойи учун 1 млрд 532 миллион 216 минг сўм миқдоридаги ойлик маошлари тўлаб берилиши кечиктирилган. Шунингдек, ҳозирда клуб ҳомийси “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан маблағлар ажратилаётганлиги ва ходимларга ушбу тўловларни тўлаб бериш ҳаракатлари амалга оширалаётганлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, “Бунёдкор” футбол клуби бош директори У.А.Мирзаев номига ходимларга ойлик иш ҳақи бўйича юзага келган қарздорликни бартараф қилиш ҳамда кейинчалик ойлик иш ҳақларини ўз муддатида тўлаш бўйича Давлат меҳнат иснпекцияси томонидан Ёзма кўрсатма киритилди.

    Бошқа янгиликлар