Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ДСИ ва ИИБ ходимлари билан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Ф.Б. ўзининг яшаш хонадонида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини тайёрлаб сотиб келганлиги аниқланиб, ундан ихтиёрий равишда тақдим этилган ҳар бири 0,7 литр ҳажмли 208 дона “Combat” номли алкоголь маҳсулоти, “Vega” ва “Combat” номлари туширилган бўш қутилар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Қораўзак туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Қ. фуқаро Г.га қалбаки акциз маркалар билан елимланган 95 дона “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотини 2,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.