Тошкентда янги экспресс автобус йўналишини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда шаҳар транспорт бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, йўл кира нархи 3000 минг сўм этиб белгиланадиган 20,5 километр масофалик ушбу йўналиш 4 та жадвал асосида 23 дақиқалик оралиқ интервал билан Чилонзор буюм бозори автошоҳбекатидан Бунёдкор, Фурқат, Себзор, Аҳмад Дониш кўчалари орқали Тошкент халқа автомобиль йўлида жойлашган Учқаҳрамон бозори яқинидан қайрилиб, Юнусобод мавзеси 12-даҳа охирги бекатига қадар йўловчи оқими гавжум катта оралиқ бекатларда тўхтаб ҳаракатланади.






