Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати шошилинч ахборот эълон қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 1-2 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
Шунга кўра, 1-2 декабр кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин.






