“UzAuto Motors” АЖ 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида автомобиль етказиб берилишини кутаётган харидорлар учун муҳим янгиликни эълон қилди. Унга кўра, компания автомобилни етказиб бериш бўйича илгари тузилган шартноманинг 1.2 бандига мос равишда шартномага 3.1.1 бандни киритишга мажбурлигини маълум қилади
Бошқача айтганда, “UzAuto Motors”га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли, яримўътказгичлардан тайёрланган бутловчи қисмлар етишмовчилиги ҳамда глобал логистика муаммолари сабабли, компания 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган автомобилларнинг етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур.
“UzAuto Motors” ушбу экстремал чора истеъмолчилар томонидан тўгри тушунилиб қабул қилинишига умид қилмоқда.
"Ҳурматли харидорлар, сизни ишонтириб айтамизки, узоқ кутилган автомобилингизни имкон қадар тезроқ олишингиз учун қўлимиздан келган барча имкониятларни қиламиз", - дейилади хабарда.






