1

Ўзбекистон халқаро санъат форумига мезбонлик қилади

ЖАМИЯТ 30.11.2021, 20:11
Теглар: Форум
Ўзбекистон халқаро санъат форумига мезбонлик қилади

Пойтахтимиз театрларида жорий йилнинг 30 ноябридан 7 декабрига қадар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Болтиқбўйи ва Грузия давлатлари IV “Ёшлар театр санъати” форуми ўтказилади

Ушбу форум илк бор 2012-йилда Кишинев шаҳрида (Молдова), 2015-йил Минск (Беларус)да, учинчи бор 2018-йил Ереван шаҳрида (Арманистон) ўтказилган бўлса, бу галги форумга Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда.

Форумда Арманистон, Эстония, Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия, Украина, Россия, Молдова, Беларус, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатлардан ташриф буюрган қатнашчилар Экспертлар кенгаши томонидан танлаб олинган спектакли билан иштирок этади.

Ҳар бир саҳна асарини турли давлатлардан йиғилган Ҳайъат аъзолари баҳолаб боради.  

Шунингдек, форум доирасида “Таълим дастури” амалга оширилади. Унда ёш театр ижодкорларига ўз касбий тажрибалари билан ўртоқлашиш имкони берилади.  

Шу билан бирга, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти театр йўналиши талабаларига маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ўтказилади. Форум иштирокчилари “Таълим дастури” лабораториясида малакали режиссёр, актёр ҳамда театр танқидчиларидан маҳорат дарсларини олиб, форум давомида ягона спектакл устида ижод қилишади. Форум якунида эса мазкур спектакл томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

Шарҳлар

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳалари раҳбарлари учрашуви бошланди

19.05.2022, 11:24

 Айни пайтда “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм соҳалари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Эртага, 20 май...
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида Ўзбек тили байрами куни нишонланди (фото)

22.10.2021, 19:00

21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ТУРКСОЙ ташкилоти ҳамда Турк дунёси муҳандислари уюшмаси билан ҳамкорликда адабий кеча ва мушоира...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1