АсосийJamiyat

Тошкентда ёниб кетган “Lacetti” бўйича маълумот берилди

'Тошкентда ёниб кетган “Lacetti” бўйича маълумот берилди'ning rasmi

Интернет тармоғида “Lacetti” автомобили ёнгани акс этган кадрлар тарқалмоқда. 

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат бўйича маълумот берди. 

Маълум қилинишича, кеча, 30 ноябрь куни тахминан соат 17.30 да Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси ва кичик халқа автомобил йўли кесишмасида 73 ёшли Б.Б. бошқарувидаги “Lacetti” автомобилининг (давлат рақами 01 R 578 LB) капот ости қисқа электр узлиши сабабли ёнишни бошлаган. Ҳайдовчи ўз вақтида тутунга эътибор қаратиб, автомобилни тўхтатган ва ундан чиққан.

Ёнғин воқеа жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўз вақтида ўчирилди. Воқеа туфайли ҳеч ким жабр кўрмаган. 

    Бошқа янгиликлар