АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги таҳрирда ишлаб чиқилаётган маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартнома муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғма...

'Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги таҳрирда ишлаб чиқилаётган маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартнома муҳокама қилинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олган Бекар билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди. 

Томонлар икки давлат ваколатли органлари ўртасида ҳуқуқий соҳада шаклланган муносабатларнинг бугунги кундаги ҳолати, жиноятчиликка қарши курашиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги таҳрирда ишлаб чиқилаётган маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартнома алоҳида амалий аҳамият касб этиши қайд этилди.

Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган мулоқотнинг ҳуқуқий соҳада ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланишида янги туртки бўлишини таъкидладилар.

    Бошқа янгиликлар