Sevimli

“Sputnik V” вакцинаси “омикрон”га қарши самара бера оладими?

ДУНЁ 01.12.2021, 20:06
“Sputnik V” вакцинаси “омикрон”га қарши самара бера оладими?

Коронавируснинг янги “омикрон” штамми жуда тез тарқалмоқда. Шу боис олимлар Россиянинг “Sputnik V” вакцинаси ушбу штаммга қарши қай даражада таъсир кўрсата олишини текширади.

ТАСС агентлигининг хабар беришишича, препаратнинг самарадорлигини ўрганишга уч ҳафта кетади.

Бу ҳақда Россия Федерацияси тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев CNBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, 2022 йил февраль ойи охирига қадар “Sputnik V” вакцинаси 100 миллион дозагача чиқарилиши мумкин.

Шу билан бирга, вакцинанинг самарадорлиги туфайли вируснинг “дельта” штаммига қарши кураш унчалик оғир кечмагани таъкидланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+25.97° app.переменная облачность
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1