АсосийЖАМИЯТ

Германияда қурилиш майдончасида портлаш юз берди

 Германиянинг Мюнхен шаҳридаги қурилиш майдончасида портлаш юз берди. Бу ҳақда РИА но...

'Германияда қурилиш майдончасида портлаш юз берди'ning rasmi

 Германиянинг Мюнхен шаҳридаги қурилиш майдончасида портлаш юз берди. Бу ҳақда РИА новости маълум қилди.

Хабарга кўра, Мюнхен шаҳри ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш жараёнида уруш йилларида ўрнатилган авиабомба топилган ва у портлаб кетган. 

Мюнхен полицияси портлаш оқибатида 4 кишининг жароҳатланганини маълум қилган ҳолда фуқароларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Автомобили оперативных служб у места взрыва на строительной площадки в Мюнхене - РИА Новости, 1920, 01.12.2021

Минтақага тиббий гуруҳлар юборилган. Немис оммавий ахборот воситалари ҳодиса Иккинчи Жаҳон уруши даврига оид бомбанинг портлаши натижасида содир бўлганини хабар қилди.

Бомба портлаши оқибатида жароҳатланганларнинг бир нафарининг аҳволи оғирлиги маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар