АсосийЖАМИЯТ

Халқ таълими вазири Қонликўлда қурилаётган мактаб қурилишини кўздан кечирди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Мўйноқ туманидаги информатика ва ахборот технологиялари...

'Халқ таълими вазири Қонликўлда қурилаётган мактаб қурилишини кўздан кечирди'ning rasmi

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Мўйноқ туманидаги информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 8-умумтаълим мактабида бўлди. Бу ҳақда вазирликнинг Матбуот хизмати хабар берди.

Мактаб ҳолатини кўздан кечирар экан Бахтиёр Саидов таълим муассаса ўқувчилари учун барпо этилган ётоқхонани тез фурсатларда жиҳозлар билан таъминлаш ва кейинчалик иқтидорли болаларни танлаб олиш орқали уни мактаб-интернатига айлантиришни таклиф этди.

Ўқувчиларнинг замонавий таълим олишлари учун мактабга компьютер синф жамланмаси ҳамда электрон доска совға қилинди.

Шундан сўнг вазир Қонликўлда жойлашган 24-умумтаълим мактабига йўл олди. Вазир мактаб ўқувчилари учун ҳомийлик маблағлари асосида қурилаётган 180 ўринли янги мактаб биносини кўздан кечирди. Мазкур мактаб биносининг қурилиши айни дамда мактабнинг эски биносида таҳсил олаётган 101 нафар боланинг замонавий шароитларда таълим олиш имкониятини яратади.

    Бошқа янгиликлар