АсосийJamiyat

Тошкентда 2та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

'Тошкентда 2та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган  Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 декабрь куни соат 20:50 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида, "Ҳамид Олимжон" метро бекати яқинида ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Б.Ҳ. бошқарувидаги "Lacetti" русумли ва ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Х.Қ. бошқарувида бўлган "Spark" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Lacetti" русумли автомобиль ағдарилган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар