Бугун, 2 декабрь кундуз куни Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Шунингдек, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ва чанг ғуборлари кўтарилиши мумкин. Республиканинг асосий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво 19-24° илиқгача исийди.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-24° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бази жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.






