АсосийJamiyat

Юқори Чирчиқда 26 нафар 65 ёшдан ошган аҳоли бустер доза билан ихтиёрий эмланди

'Юқори Чирчиқда 26 нафар 65 ёшдан ошган аҳоли бустер доза билан ихтиёрий эмланди'ning rasmi

Ўзбекистон бош давлат санитария врачининг кўрсатма хатига мувофиқ республика аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида 17 ноябрь кунидан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланиши ҳақида хабар берган эдик.

Санитария-эпидимиология хизматининг хабар беришича, бу борада республикамизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли тушунтириш  ишлар олиб борилмоқда. Тошкент вилояти ҳудудларида мутахассислар томонидан жойларда бустер доза ҳақида тушунчалар берилмоқда. Вилоятнинг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган "Ариран" пансионатида  30 ноябръ куни 26 нафар 65 ёш ва ундан юқори аҳоли "SPUTNIK LAYT" вакцинасининг бустер дозаси билан эмланди.

    Бошқа янгиликлар