Интернет тармоғида тарқалган видеолардан бирида ёнаётган “Орландо” русумли автомобиль ўчирилаётгани акс этган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 30 ноябрь куни тахминан соат 18:00 да Шайхонтоҳур тумани Фаробий кочасида 25 ёшли А.С. бошқарувидаги “Орландо” русумли автомобиль қисқа электр узилиши сабабли ёниб кетган. Воқеа жойига тезкор етиб келган ёнғин хавфсизлиги ходимлари хавфни бартараф этишди. Ҳолат туфайли ҳеч ким жабр кўрмади, дейилади хабарда.






