АсосийJamiyat

Сув хўжалиги вазирлиги бир йил ичида 2021-2030 йилга мўлжалланган 1 162,3 млрд. сўм бўлган 96 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича битимлар имзоланди

'Сув хўжалиги вазирлиги бир йил ичида 2021-2030 йилга мўлжалланган 1 162,3 млрд. сўм бўлган  96 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича битимлар имзоланди'ning rasmi

 Сув хўжалиги вазирлиги 2019-2021 йилларда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларини эълон қилди.

 Сув хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та Фармони ва 3 та қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 4 та қарорлари қабул қилинди;

741,8 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар, жумладан,  

266,2 минг гектар майдонда томчилатиб, 204,0 минг гектар эгилувчан қувур орқали суғориш, 10,6 минг гектар дискрет суғориш, 13,4 минг гектар майдонда ёмғирлатиб ва 61,7 минг гектар эгатка плёнка тўшаб суғориш технологиялари жорий қилинди ва 185,8 минг гектар майдон лазер ускуналар билан текисланди, янги технология жорий қилинган майдон 2018  йилга нисбатан 9,2 бараварга оширилди;

865 та ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари доирасида жами 3,2 трлн. сўм капитал маблағлар ўзлаштирилди,

552 та объект фойдаланишга топширилди ва 906,0 минг гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминоти яхшиланди;

420 та лойиҳа бўйича мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция ҳамда таъмирлаш тиклаш лойиҳалари доирасида жами

928,3 млрд.сўм капитал маблағлари ўзлаштирилиши ҳисобига 347 та объект фойдаланишга топширилди, 681,0 минг гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди, шўрланган майдонлар эса 60,8 минг гектарга қисқарди;

334,5 минг гектар ер майдонлари, жумладан 188,7 минг гектар фойдаланишдан чиққан ҳамда 145,8 минг гектар лалми ва яйлов ерлар қайта фойдаланишга киритилди;

16,7 минг км ирригация тизими каналлари, улардаги 17,5 минг дона гидроиншоот ва 16,8 минг та гидропост эксплуатация маблағлари ҳисобидан таъмирланди ва 842,0 минг гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминоти яхшиланди;

6 та инвестиция лойиҳаси доирасида жами 449,7 млн доллар маблағлар ўзлаштирилиб, 826 км каналлар ва улардаги 1054 дона гидротехник иншоот реконструкция қилинди, натижада лойиҳалар ҳудудида 247 минг гектар ер майдонининг сув таъминоти яхшиланишига эришилди;

насос станциялардаги ўз муддатини ўтаган 502 та насос ва 690 та электродвигателлар энерго тежамкорига алмаштирилди, электр энергия истеъмоли 2019 йилда 7,4 млрд.кВт.соат, 2020 йилда 7,2 млрд.кВт.соат, 2021 йилда 7,17 млрд.кВт.соатни ташкил этиб, 2018 йилга (8,0 млрд.кВт.соат) нисбатан 830,0 млн.кВт.соатга кам истеъмол қилинишига эришилди;

сув хўжалиги объектларига жами 5 129 та замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ўрнатилди. 2 993 та “Ақлли сув” қурилмаси 374 та насос станциясига сувни онлайн назорат қилиш қурилмаси, 1 735 та мелиоратив кузатув қудуғига ер ости сувларининг минераллашганлик даражасини онлайн назорат қилиш қурилмаси ўрнатилди ҳамда 27 та сув хўжалиги объекти автоматлаштирилди, натижада сув ресурсларини бошқариш ва сувнинг ҳисобини онлайн юритиш тизими яратилди;

Барча ахборот тизимларини ўзида қамраб олган 5 та модулдан иборат “Вазиятлар маркази” ахборот тизими, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ажратиш бўйича “subsidiya.agro.uz”, “Tomchi” ва “Smart Water” мобил иловалари ишлаб чиқилди;

2021-2030 йилга мўлжалланган, қиймати 1 162,3 млрд. сўм бўлган

96 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича битимлар имзоланди. Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида хусусий шериклар томонидан дастлабки 3 йилда 123,3 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилиши ва 10 йил давомида жами 141,0 млрд. сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига эришилади. Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги ирригация-мелиорация объектлари “ТСТ Agro Claster” МЧЖга ҳамда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги ирригация-мелиорация объектлари, насос станциялар “Maroqand sifat” МЧЖга  тўлиқ давлат-хусусий шериклик асосида берилди.

Ўтган 3 йил давомида ҳар йили ўртача 52 млрд. 597 млн.кубометр, шундан 4 млрд. 631 млн. кубометри саноат техник эҳтиёжлар учун,

43 млрд. 452 млн. кубометри қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун етказиб берилди. 2021 йил суғориш мавсуми давомида сув ресурсларини самарали бошқариш, сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ҳисобидан жами 8 млрд.м3 сув тежалишига эришилди.

1 503 та сув истеъмолчилари уюшмалари негизида ҳар бир туман (Қувасой шаҳри)да биттадан жами 158 та СИУ ташкил этилди ва уларнинг фаолияти такомиллаштирилди;

сув хўжалиги соҳасида мутахассислар ва раҳбар кадрлар малакасини оширишнинг мутлоқа янги тизими яратилди ва 5200 нафар раҳбар-ходимларнинг малакаси оширилди;

1 400 нафардан ортиқ сув хўжалиги бўйича олий маълумотли битирувчилар мутахассисликлари бўйича сув хўжалиги ташкилотларига ишга қабул қилинди ва соҳада олий маълумотли мутахассис кадрлар улуши

38 фоиздан  46 фоизга етказилди;

соҳада илмий ва инновацион салоҳиятни ривожлантириш ҳамда долзарб муаммолар ечимига қаратилган 18,9 млрд. сўмлик 110 та илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари амалга оширилди ва амалиётга жорий қилинди.

Марказий Осиё мамлакатлари билан трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари билан сув хўжалиги масалалари бўйича ишчи гуруҳлар тузилди ва 12 та халқаро хужжат имзоланиб, сув хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича масалаларни самарали ҳал этилиш механизми яратилди.

    Бошқа янгиликлар