Про-лигада 3-ўринни эгаллаган “Олимпик” ҳамда Суперлигада 12-ўрин билан чекланган “Машъал” ўтиш баҳсида ўзаро беллашди.
Тошкентда бўлиб ўтган қарама-қаршиликда дастлаб “Машъал” футболчилари ҳисобни очди. Кейинчалик эса “Олимпик” жамоаси аъзолари уч бор муборакликлар дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, Темур Кападзе шогирдлари келгуси йилда Суперлигада иштирок этади. Мағлубиятга учраган “Машъал” эса Про-лигада тўп суради.
Суперлига ўтиш ўйини.
“Олимпик” – “Машъал” - 3:1
Голлар: Отабек Жўрақўзиев 62, Темур Мамасидиқов 75, 77 - Сирожиддин Қўзиев 57 пенальтидан.