АсосийDunyo

Bloomberg дунёнинг энг обрўли инсонлари рўйхатини эълон қилди

'Bloomberg дунёнинг энг обрўли инсонлари рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

Bloomberg 2021 йилда дунёнинг энг обрўли 50 киши ўрин олган рейтингни шакллантирди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди

Сўровда жорий йилда эришган ютуқлари “эътирофга лойиқ” бўлган бизнес, кўнгилочар, молия, сиёсат, фан ва технология соҳалари вакиллари ўрин олди. 

Pfizer фармацевтика компаниясининг бош директори Алберт Бурли бизнес йўналиши бўйича етакчи ўринни эгаллади. 

Молия бўйича эса Amazon бош директори Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт етакчи бўлди. Айтилишича, Маккензи хоним 800га яқин ташкилотларга умумий миқдори 8,6 миллиард доллар хайрия қилган. 

Россиялик мухолифатчи Алексей Навалний эса “Сиёсат” йўналишидаги кишилар рўйхатидан ўрин олди.

TikTok ижтимоий тармоғининг бош директори Ванесса Паппас илм-фан ва технология бўлимида тенгсиз топилди. TikTok йилнинг биринчи ярмида Instagramm ва Snapchat ижтимоий тармоғларини ортда қолдирди. 

Машҳур қўшиқчи Бритни Спирс эса кўнгилочар йўналишида энг яхши деб топилди. 

Бошқа янгиликлар