АсосийJamiyat

Чироқ маёқча ўрнатиб олган "Tracker" ҳайдовчисига чора кўрилди

'Чироқ маёқча ўрнатиб олган "Tracker" ҳайдовчисига чора кўрилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "40 031DAV давлат рақам белгили автомобилга чироқ-маёқча ўрнатилган" изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан маълумот берилди.

Ижтимоий тармоқда "Tracker" русумли, 40 031DAV давлат рақам белгили автомобилнинг олд томонига ялт-ялт ёнувчи чироқ-маёқча ўрнатилганлиги акс этган сурат ва унга келтирилган изоҳ юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилди ва мазкур автомобиль ҳайдовчиси, 1982 йилда туғилган И.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар