“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду тез орада Турин прокуратураси томонидан сўроқ қилинади. Бу ҳақда La Gazetta dello Sport хабар берди.
Қайд этилишича, Роналду “Ювентус”даги фаолиятига оид масалалар бўйича чақиртирилади. Аввалроқ турин клуби раҳбарияти молиявий ҳисоботларни сохталаштириш бўйича сўроққа тутилган, жумладан, “Ювентус” президенти Андреа Анелли, вице-президент Павель Недвед ҳамда собиқ спорт директори Фабио Паратичи терговга чақирилган.
Прокуратура Роналдунинг коронавирус пандемияси даврида “Ювентус”дан қўшимча маблағ олгани борасида чиққан хабарлар бўйича суриштирув ўтказади.