1

"Навбаҳор"ни уч нафар футболчи тарк этди

СПОРТ 02.12.2021, 22:02
Теглар: Навбаҳор
"Навбаҳор"ни уч нафар футболчи тарк этди

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни юбилей, 30-миллий чемпионатимиз ўз якунига етди.

Хусусан, Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси мавсум якунига етганидан сўнг бир нечта футболчилари билан хайрлашмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди

Манбада айтилишича, “Лочинлар” сафини 3 нафар футболчи, яъни, ярим ҳимоячилар – россиялик 28 ёшли Иван Соловьёв, 27 ёшли Қувондиқ Рўзиев ва болгариялик 30 ёшли Боян Найденов тарк этишди. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур футболчилар “Навбаҳор” сафини клуб билан ўзаро икки томонлама келишув асосида тарк этишди.

Ўзининг жонкуярлиги ҳамда ажойиб ўйинлари билан майдонда алоҳида ажралиб турган Иван Соловьёв жамоамиз таркибига 2019 йилги мавсумда қўшилиб, 3 йил (2019-2021 йиллар) давомида “лочинлар” шарафини ҳимоя қилиб, жами 70 та ўйинда майдонга тушиб, 5626 дақиқа ҳаракатланган ҳолда, 6 та голга муаллифлик, 8 та голга ассистентлик қилди. 

“Лочинлар” таркибига жорий мавсумда қўшилган Қувондиқ Рўзиев эса жами 22 баҳсда майдонга тушиб, 1671 дақиқа ҳаракатланди.

Жамоа сафига шу йилги ёзги трансферда жалб этилган болгариялик тажрибали ярим ҳимоячи Боян Найденов эса 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1136 дақиқа ҳаракатланган ҳолда, 2 та гол муаллифлик қилди ва 1 та голга “пас” берди. 

Шарҳлар

«Навбаҳор» Канчельскис билан келишиб олди

10.12.2021, 21:15

“Навбаҳор” ПФК ҳамда россиялик мураббийлар - Алексей Беленков ва Андрей Канчельскис билан боғлиқ масала ижобий якун топди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Маълум бўлишича,...
"Навбаҳор" уч нафар футболчиси билан шартнома муддатини узайтирди

28.11.2021, 16:13

Coca-Cola Суперлигада навбатдаги мавсум якунланди ва “Навбаҳор” ПФК янги мавсум тараддудини ҳозирданоқ бошлаб юборди. Келгуси мавсумга янги бош мураббий – Самвел Бабаян бошчилигида киришадиган жамоамиз...
Самвел Бабаян “Навбаҳор” бош мураббийи этиб тайинланди

27.11.2021, 13:34

Таниқли мутахассисларидан бири, “Пахтакор” жамоаси билан кўплаб ютуқларни қўлга киритган, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам фаолият юритган Самвел Вячеславович Бабаян “Навбаҳор” ПФК билан шартнома...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1