АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

'"Ўзгидромет" бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" маълумот берди.

Қайд этилишича, фақатгина Қорақалпоғистонда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 15-20° илиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-20° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар