Афғонистоннинг Душанбедаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбарнинг сўзларига кўра, 3 ой ичида “Толибон” мамлакатни бошқаришга қодир эмаслигини исботлади. Бу ҳақда "Замон" ёзмоқда.
Қайд этилишича, элчи бу фақат афғонлар учун ҳавфли деб ишониш хато бўлишини ҳам айтиб ўтган. Сабаби, “Толибон” бутун минтақага таҳдид солмоқда. Афғонистонга чегарадош қўшни давлатларга бу хавф бегона эмас.
Шунингдек, “Толибон” халқ билан музокара олиб бориши кераклиги, акс ҳолда Панжшердан кейин ҳар қандай вилоят олов ичида, хавф-хатар исканжасида қолиши мумкин.
Маълумот учун: Панжшер Афғонистоннинг “Толибон” томонидан эгалланмаган сўнгги вилояти эди. Аммо 6 сентябрь куни бу ҳудуд ҳам ҳаракат назоратига ўтганди.