АсосийJinoyat

Бухоролик эркак қайнжиянини ошхона пичоғи билан ўлдириб қўйди

'Бухоролик эркак қайнжиянини ошхона пичоғи билан ўлдириб қўйди'ning rasmi

Воқеа ўзаро жанжаллашиш оқибатида юзага келган.

Бухоро тумани Хонобод маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган К.Р. туманнинг "Чорбакр" маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган қайнжияни Ғ.T. билан ўзаро жанжаллашган.

Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Натижада эркак жахлга эрк бериб қайнжиянини ошхона пичоғи билан пичоқлаган. Ғ.т. оғир аҳволда шифохонага етиб бормай йўлда вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан К.Р.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи қамоққа олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар