АсосийСПОРТ

Паралимпиячиларимиз илк кундаёқ 2 та олтин ва 1 та бронзага эга чиқди

Бугун ҳамюртларимиз Баҳрайн мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларида ўз и...

'Паралимпиячиларимиз илк кундаёқ 2 та олтин ва 1 та бронзага эга чиқди'ning rasmi

Бугун ҳамюртларимиз Баҳрайн мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларида ўз иштироларини бошлашди.

Қувонарлиси, пара атлетларимиз мусобақанинг илк кунида ҳозирча 2 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди. Жумладан, пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш тури бўйича Кубаро Ҳаеимова 8.38 метр кўрсатгич билан олтин медални қўлга киритди. Худди шу йўналишда яна бир ҳамюртимиз Нигина Ҳусанова 7.39 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

Пара сузиш баҳларида С8 классида 200 метрга комплекс усулда сузиш бўйича ҳамюртимиз Азизбек Бойназаровга тенг келадиган рақиб топилмади. Спортчимиз делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйди.

Бугун пара енгил атлетика бўйича спортчиларимизнинг иштироки давом этади.

    Бошқа янгиликлар