Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги пиротехника воситаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фарғона туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Т.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 96 миллион сўмлик 168 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Яна бир тезкор тадбир давомида, фуқаро Қ.Х. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Текширув давомида, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 25 миллион сўмлик жами 36 дона “пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.