Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан Конституциявий суд билан ҳамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилмоқда.
Тест саволларига энг тез ва энг кўп тўғри жавоб берган 50 нафар иштирокчининг ижодий саволга жавоблари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, шундан 10 нафари финал босқичига йўл олди.
Рўйхат билан танишинг: 8-dekabr.adliya.uz/page/results
Эслатиб ўтамиз, финал босқичи эртага – 4 декабрь куни соат 11:00 да видеоконфренцалоқа шаклида бўлиб ўтади.
Мазкур босқичда иштирокчилар бевосита ўзлари яшаб турган ҳудуддаги адлия бошқармаси биносида, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи иштирокчилар эса Адлия вазирлиги биносида қатнашади.
Имтиҳон жараёнларини youtube.com/adliya ҳаволаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.