Ўзбекистонда янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотлар чиқарилиши кутилмоқда. Бу маълумотни Марказий банк матбуот хизмати “Kun.uz”га тасдиқлади.
Янги кўринишдаги пуллар қачон чиқарилиши маълум эмас.
“Чиқишга яқин қолганда хабар берамиз. Батафсил маълумотлар эълон қилинади”, – деди МБ раисининг матбуот котиби Акмал Назаров.