1

Пневмония насл суриши мумкинми? Шифокор аниқлик киритди

САЛОМАТЛИК 04.12.2021, 17:43
Теглар: Пневмония
Пневмония насл суриши мумкинми? Шифокор аниқлик киритди

Шифокорнинг сўзларига кўра, барча пульмонологик касалликлар ҳам наслдан наслга ўтмайди. Насл сурадиган касалликлар гуруҳига муковиcцидоз, бронхиал астма ва бошқа аллергик касалликлар киради.

"Оилада ота ёки она бронхиал астма билан касалланган бўлса, боланинг хасталикка чалиниш эҳтимоли 20-30 фоизни, агар ҳар иккиси (ота ва она) касалланган бўлса, бу кўрсаткич 75 фоизни ташкил этиши мумкин. Ушбу ҳолат онанинг ҳомиладорлик даврида кечса, хавф янада ортиши тахмин қилинади",-дейди Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори Нодир Сотиболдиев.

"Респиратор инфекцион касалликлар наслдан наслга ўтмайди. Улар келиб чиқишига кўра, организм иммун тизими сустлиги, микроорганизмлар миқдори ва уларнинг вирулентлиги (микроорганизмларнинг касаллик қўзғатиши) юқори бўлишига боғлиқ.  

Ҳозирги пайтда нафас аъзолари касалликларининг асосий қисмини бронхиал астма, сурункали обструктив ўпка касаллиги ва пневмония ташкил килади. Дунё бўйича бронхиал астма аҳоли орасида ўртача 5 фоиз ҳолларда учрайди, бу кўрсаткич болалар ўртасида янада юқори — ўртача 10 фоиз.  Сурункали обструктив ўпка касаллиги эса дунё бўйича касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг асосий сабабларидан бирига айланиб бормоқда.  

Инфекцион касалликлар орасида ўлим сабаблари кўрсаткичи бўйича пневмония биринчи ўринни ва умумий ўлим кўрсаткичи сабаблари бўйича олтинчи ўринни эгаллайди",-дея алоҳида таъкидлайди у.

Шунингдек, шифокор пандемия даврида нафас органлари касалликка мойил кишилар ўз соғлиқларига жиддий эътибор қаратишлари шартлигини айтади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 400 нафардан камайди, 15 кишида пневмония аниқланди

11.10.2021, 10:21

Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари 400 нафардан камайди, 2 нафар бемор вафот этди. Шунингдек, 15 нафар кишида пневмония аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.Қайд...
Ўзбекистонда яна 448 киши коронавирус билан касалланди, 37 нафар инсон пневмонияга чалинди

04.10.2021, 11:06

Ўзбекистонда яна 448 киши коронавирус билан касалланди, 37 нафар инсон пневмонияга чалинди. Бу ҳақда  ССВ хабар берди.Унга асосан, сўнгги кеча кундузда Ўзбекистонда 450 нафарга яқин...
Кеча Ўзбекистонда 530 нафардан зиёд киши коронавирусга чалинди. 118 нафар кишида пневмония аниқланди

23.09.2021, 10:47

Кеча юртимизда 530 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди. Шунингдек 118 нафар кишида пневмония аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот...
Ўзбекистонда 20 кунда коронавирусдан 109 нафар, пневмониядан эса 43 нафар бемор вафот этди

21.09.2021, 10:20

Ўзбекистонда 20 кунда коронавирусдан 109 нафар, пневмониядан эса 43 нафар бемор вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳақда хабар бермоқда.Унга кўра, 20 сентябрь ҳолатида Ўзбекистонда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1