Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтди.
Биринчи бўлимнинг 34-дақиқасидан “Насаф” майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Шунга қарамай, ўйин давомида қаршиликлар рақибига етарлича қаршилик кўрсатди. Қизиқарли кечган ўйин 2:1 ҳисобида “Насаф”нинг ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа, "Насаф" ўз тарихида 2-бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Шунингдек, Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф баҳсида иштирок этиш имкониятини ҳам қўлга киритди.
Ўзбекистон кубоги. Финал
“Пахтакор” – “Насаф” - 1:2
Голлар: Ҳамробеков 28 — Абдураҳимов 38, Ғайбуллаев 75