1

Сирдарёда гиёҳванд модда сотаётган шахслар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 04.12.2021, 18:40
Теглар: Сирдарё ИИБ
Сирдарёда гиёҳванд модда сотаётган шахслар қўлга олинди

Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ва Янгиер шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Янгиер шаҳар ҳудудида Янгиер шахар А.Жомий маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Р Янгиер шаҳар Т.Малик маҳалласи ҳудудида героин гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Тезкор ходимлар томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида, ушбу холатга алоқадор бўлган Ж.Д ва Л.К лар қўлга олинган. Улардан 12 дона рангсиз целлофан бўлакчаларга жойлаштирилган тахминан оғирлиги 10 грамм ва 1 дона целлофан пакетга жойлаштирилган, тахминан оғирлиги 300 грамм бўлган героин гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Суд кимёвий экспертизасининг хулосаларига кўра, олинган воситалари героин гиёҳвандлик воситалари эканлиги ҳамда жами оғирлиги 317,7 граммга тенглиги аниқланган.

Мазкур холат юзасидан Ж.Р, Ж.Д ва Л.К ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекисининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, “Қамоқ ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шарҳлар

Сирдарё вилоятидаги деҳқон бозорида яроқсиз гўшт маҳсулотлари сотаётган шахслар аниқланди

07.01.2022, 20:22

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон деҳқон бозорида рейд тадбирлари...
Сирдарёда одам савдоси билан шуғулланаётган аёл қўлга олинди

28.12.2021, 00:20

2021 йилнинг 24-декабр куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЕҚКБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказилди.Тезкор тадбир давомида 1978-йилда туғилган, оилали, Сирдарё...
Сирдарёда ноқонуний пиротехника воситаларининг айланмасига чек қўйилди

21.12.2021, 20:13

2021 йил 8 декабрь куни Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси,...
Сирдарёда фуқаро хонадонидан гиёҳванд моддалар топилди

05.11.2021, 18:00

Сирдарё вилояти ИИБ хабар беришича, Боёвут туманида гиёҳванд модда сақлаб келаётган фуқаро аниқланган. Қайд этилишича, туман ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида, Боёвут тумани Бекат...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1