Таъкидлаш лозим, Республика бўйлаб эълон қилинган, дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган «долзарб 40 кунлик» яъни «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ошириш долзарб вазифа қилиб белгиланган эди.
Бугун, 4 декабрь куни Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ходимлари ҳам дарахт кўчатлари экиш бўйича акцияда иштирок этдилар.


Унда Агентликнинг марказий аппарат ходимлари томониданТошкент шаҳрида жойлашган «Ҳайробот Эшон» - маданий мерос объектида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди ҳамда зиёратгоҳга 200 га яқин манзарали ва мевали дарахтлар кўчатлари экилди.






