Англия Премьер-Лигаси 15-туридан ўрин олган “Вест Хэм” ва “Челси” учрашуви якунланди.
Голларга бой тарзда кечган баҳсда “Вест Хэм” 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, пешқадам “Челси”ни мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, “Вест Ҳэм” очколари сонини 27тага етказиб олди. “Челси” эса 33 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди.
Премьер-Лига. 15-тур
Вест Ҳэм — Челси 3:2
Голлар: Лансини (40, пен.), Боуэн (56), Масуаку — Силва (28), Маунт (44).