АсосийJamiyat

Пора олиш учун "узоқ муддатлик қамоқ" жазоси белгиланмоқда

'Пора олиш учун "узоқ муддатлик қамоқ" жазоси белгиланмоқда'ning rasmi

Пора олиш”, “пора бериш” ва “пора олиш-беришда воситачилик қилиш” қилмишлар учун Жиноят кодексининг тегишли моддаларининг учинчи қисми санкцияси оғирлаштирилиб, 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шодиеванинг маълум қилишича, куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ушбу жазони қўллаш бўйича қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг саккизинчи бўлими, “коррупцияга оид жиноятлар” деган янги атама билан тўлдирилиб, 15 турдаги жиноят таркиблари коррупцияга оид жиноятларга киритилмоқда.

Коррупцияга оид жиноятлар учун айбдор шахсга нисбатан жазо чораларини   янада   кучайтириш мақсадида,   жиноятлар мансаб мавқеини   суиистеъмол қилиш ёки хизмат   мавқеидан   фойдаланиб содир  этилган жиноятлар учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси   назарда тутилмоқда.

“Пора олиш”, “пора бериш” ва “пора олиш-беришда воситачилик қилиш” учун Жиноят кодексининг тегишли моддаларининг учинчи қисми санкцияси оғирлаштирилиб, 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

Статистик маълумотлар келтирилишича, мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 2018 йилда 556 млрд , 2019 йилда 1,858 трлн, 2020 йилда 500,1 млрд, 2021 йилнинг 9 ойида 658 млрд. сўм моддий зарар етказилган. 

"Мазкур қонун лойиҳаси билан мансабдор шаҳсларга нисбатан чоралар кучайтирилмоқда. Яъни “Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”, “Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш”, “Ҳокимият ҳаракатсизлиги”, “Мансаб сохтакорлиги” ва “Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги” жиноятлар агар “ғаразгўйлик” ниятида содир этилса, коррупциявий жиноят ҳисобланиши белгиланиб, мазкур ҳаракатлар учун оғирроқ жазолар белгиланяпти",-дея таъкидлаб ўтади депутат.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар