2021 йил Ўзбекистон томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига 21 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, шунингдек, жорий йил тиббиёт муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга 50 миллиард сўм, дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш мақсадида 1,7 триллион сўм маблағ ажратилгани аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилашга хизмат қилган.
"Энг муҳими, ажратилаётган ҳар бир маблағ соҳада ечилмай келаётган муҳим масалаларни ҳал этишга йўналтирилганини ҳисобга олсак, бу рақамлар ортида қанчадан-қанча ижобий ўзгаришлар турганини тасаввур қилиш қийин эмас",-дея алоҳида таъкидлайди вазирлик.






