АсосийЖАМИЯТ

Жиззахда "Lacetti" ёниб кетди. Сабаби...

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра,  "101" қисқа рақами...

'Жиззахда "Lacetti" ёниб кетди. Сабаби...'ning rasmi

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра,  "101" қисқа рақами орқали М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 1118-километрида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушади.

Дарҳол айтилган жойга Ғаллаорол тумани ФВБдан қутқарувчилар бўлинмаси юборилади. Бўлинмалар манзилга соат 06:51 да етиб боришгач, кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин соат 06:57 да тўлиқ бартараф этилган. 

Аниқланишича, "Тошкент-Термиз" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган "Лаcэтти"нинг шу йўналишдаги "ҲОWО" юк автомобили билан тўқнашуви оқибатида ёнғин юзага келган.

"Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар