АсосийJamiyat

Метроларда “тиғиз пайтларда” оралиқ интервал максимал даражада қисқартирилади

'Метроларда “тиғиз пайтларда” оралиқ интервал максимал даражада қисқартирилади'ning rasmi

Метроларда “тиғиз пайтларда” оралиқ интервал максимал даражада қисқартирилади. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени” ДУК таркибий тузилмаларининг раҳбарлари билан ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди.

Жумладан, йиғилиш давомида қуйидаги масалалар топшириқ сифатида масъуллар зиммасига юклатилган.

  • Тирбандликларни олдини олиш, йўловчиларга қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, поездлар ҳаракати оралиқ интервалларини қисқартириш мақсадида, поездлар ҳаракати жадвали қайта кўриб чиқиш;
  • Метрополитен барча йўналишларда “тиғиз пайтларда” оралиқ интервалларини максимал даражада қисқартириш ва барча имкониятлардан фойдаланган холда қўшимча ҳаракат таркиблари сонини кўпайтириш;
  • Метрополитеннинг асосий иш фаолиятига таъсир қилмаган холда “Чилонзор” электродепоси тасарруфидаги ҳаракат таркиблари техник кўрикдан ўтказилиб, ҳафта сўнггига қадар аниқланган носозликлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан тасдиқловчи фото суратлар илова қилган холда маълумот тақдим этиш; 
  • Жорий йилнинг сўнгги 6 ойлик даврида қайд этилган метрополитен ҳаракат таркибларининг техник носозлик туфайли линиядан четлатилганлиги холатлари сони, носозлик сабаблари, носозлик қайд этилган ускуна ёки тизимлар тўғрисида таҳлилий маълумот тайёрлаб киритиш;
  • Ер усти халқа йўли қурилиш ишларининг 2 - босқичи № 8-9-10-11- метро бекатиларининг қурилиш объектига қурилиш монтаж ишлар бўйича бириктирилган ишчи гуруҳнинг ҳар бир маъсул ходими томонидан қурилиш ҳолатини пухта ўрганиб, ҳафта давомида аниқланган ва аввал кўрсатилган лекин бартараф этилмаган камчиликлар бўйича маълумотлар, тасдиқловчи фото суратлари илова қилинган холда шархлари билан тайёрлаб тақдим этиш.

    Бошқа янгиликлар