АсосийJamiyat

Яккабоғлик хотин-қизлар трактор ҳайдашмоқда

'Яккабоғлик хотин-қизлар трактор ҳайдашмоқда'ning rasmi

Қашқадарё вилояти ИИБ нинг хабар беришича, Яккабоғ тумани 2-сонли касб-ҳунар мактабида қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш бўйича аёллар ва қизлар ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиб, уларга назарий ва амалий дарс жараёнлари олиб борилди.

Яккабоғ туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Тажиев Актам Хуррамович ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбир якунида қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари хотин-қизларга топширилди.

    Бошқа янгиликлар