АсосийJamiyat

Фарғонада Туркия полициясининг илғор наъмуналари ўзлаштирилмоқда

'Фарғонада Туркия полициясининг илғор наъмуналари ўзлаштирилмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 8-12 ноябрь кунлари Ички ишлар вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий ички ишлар бошқармалари масъулларидан иборат гуруҳининг Туркия полиция академиясида малака ошириб қайтган.

Полиция академиясидаги ўқув жараёнида Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Азамат Козимов ҳам иштирок этган.

Куни кеча Тергов бошқармасида видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган ўқув семинарида А.Козимов томонидан соҳа ходимларига Туркия полициясининг контрабанда ва уюшган жиноятчиликни аниқлаш, фош этиш ва тергов қилишдаги ўзига хос тажрибаси, мазкур жараёнда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш тартиби ҳақида тушунчалар берилди.

Хориж тажрибасининг янги қирраларни тегов амалиётларида қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

Ўқув машғулоти давомида иштирокчилар Туркия полициясининг тузилиши фарқли жиҳатлари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

    Бошқа янгиликлар