АсосийDunyo

Россияда ака-ука болакайлар музлаб қолган кўл сувига тушиб, чўкиб кетишди

'Россияда ака-ука болакайлар музлаб қолган кўл сувига тушиб, чўкиб кетишди'ning rasmi

Россия Тергов қўмитасининг Рязан вилояти бўйича тергов бошқармасининг туманлараро тергов бошқармаси Дедюхино қишлоғида икки боланинг ўлими юзасидан терговга қадар текширув ўтказди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021-йил 3-декабр куни ота-оналари қаровсиз қолган 7 ва 4 ёшли ака-ука қишлоқ ҳудудида жойлашган музлаб қолган сунъий сув ҳавзасига чиқиб, сувга тушиб, чўкиб кетган.

Таъкидланишича, ҳозирда ҳодиса жойи кўздан кечирилмоқда, зарурий экспертиза тайинланган, ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлашга қаратилган бошқа процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар