Ақш Президенти Жо Байден сиёсатчи Боб Доул ўлими муносабати билан Қўшма Штатларда тўрт кунлик мотам эълон қилди, дея хабар беради Оқ уй.
Доул 98 ёшидa вафот этди. Бу ҳақда унинг рафиқаси, сенатор Елизабет Доул маълум қилди.
Байден 9-декабр куни қуёш ботгунга қадар АҚШнинг миллий байроқларини ярим устунда туширишни буюрди. Бу тартиб Оқ уйга, Американинг барча муассасалари ва расмий биноларига, шунингдек, элчихоналар, ҳарбий базалар ва кемаларга тегишли.