АсосийЖАМИЯТ

Илк бор ўтказилган умуммиллий Конституция имтиҳони ғолиблари тақдирланди

Бугун, 6 декабр куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинга...

'Илк бор ўтказилган умуммиллий Конституция имтиҳони ғолиблари тақдирланди'ning rasmi

Бугун, 6 декабр куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Адлия вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари, жамоатчилик фаоллари иштирок этди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Адлия вазири Русланбек Давлетов йиғилганларни кириб келаётган буюк байрам — Конституциямиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги билан қутлади ва Асосий Қонунимиз нафақат давлатнинг сиёсий ва ижтимоий тузилишини, балки бутун жамиятдаги мавжуд муносабатларнинг ҳуқуқий асоси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини олий қадрият сифатида эълон қилган Конституциямиз бугунги кунда Ҳаракатлар стратегияси доирасида Республикамизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг ишончли пойдевори эканлиги таъкидланди.

Хусусан, вазирлик томонидан 2021 йил 9 ойи давомида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган жами 1 929 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларидан 1 694 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган, 235 таси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига мувофиқ тақдим этилмаганлиги сабабли қайтарилган.

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги ташаббуси билан бир қатор муҳим қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Хусусан, аҳоли ва тадбиркорлик субектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармонлари қабул қилинди.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилиши йўлга қўйилди. 33 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди. Бунинг натижасида йилига ўртача 2 mln.ga яқин фуқаронинг оворагарчилигига чек қўйилди ва уларнинг қарийб 30 млрд сўмдан ортиқ маблағлари тежаладиган бўлди.

Аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада Вазирлик томонидан ҳуқуқий қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2021-йилинг ўтган даври давомида 11 та давлат органлари ва ташкилотларида ўрганишлар ўтказилди. Ўрганиш натижаларига кўра 31 та таҳлилий маълумотномалар юқори турувчи идораларга киритилди.

Шунингдек, яна бир муҳим ўзгаришлардан бири давлат органлари ва ташкилотларига электрон тартибда юридик хизмат кўрсатиш имконини берувчи “Э-ҳуқуқшунос” ягона электрон тизими ишга туширилди.

Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ҳам бир жойда тўхтаб қолганимиз йўқ. 2021-йилнинг 9 ой давомида давлат хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан 7,2 млн. дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди, 12 та давлат хизматлари оптималлаштирилиб, 6 та бепул давлат хизматлари жорий қилинди, 23 та маълумотномаларни реал вақт режимида олиш имкони яратилди.

Шунингдек, давлат хизматлари учун талаб этиладиган ҳужжатлар сони 181 тадан 86 тага камайтирилди. Давлат хизматларидан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар соддалаштирилган тартибда бир иш куни ичида қайтарилиши йўлга қўйилди.

Тадбирда “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони ўз соҳибларига топширилди. Ушбу нуфузли мукофот билан аҳоли орасида ҳуқуқий маданияни кенг тарғиб қилишда жонбозлик кўрсатиб келаётган турли касб эгалари ва жамоатчилик фаоллари тақдирландилар.

Бундан ташқари Адлия вазирлиги томонидан биринчи маротаба Конституциявий суд билан ҳамкорликда фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида ўтказилган умуммиллий Конституция имтиҳони ғолиблари тақдирланди.

Имтиҳонда жами 50 минг нафардан ортиқ иштирокчи рўйхатдан ўтган бўлиб, иштирокчиларнинг ижодий саволларга жавоблари баҳоланиб 10 нафари финал босқичига йўл олган эди. Финал босқичи натижаларига кўра 3 нафар фуқаромиз ғолиб деб топилди.

Бундан ташқари, бир гуруҳ адлия ходимлари самарали меҳнати, ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда қўшаётган ҳиссаси учун адлия вазири буйруғи билан таъсис этилган “Адлия аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

    Бошқа янгиликлар