АсосийJamiyat

"Конституция – Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳуқуқий асоси" мавзусида тадбир ўтказилди

'"Конституция – Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳуқуқий асоси" мавзусида тадбир ўтказилди'ning rasmi

Бугун, 6-декабрь Ўзбекистон  РеспубликасиКонституцияси  қабул  қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти  билан ҳамкорликда “Конституция – Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳуқуқий асоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори, юридик фанлари доктори, профессор Отахонов Фозилжон Ҳайдарович иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанларКонституциянинг мазмун-моҳиятининг, унинг Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳуқуқий асоси эканини, фуқароларнинг бурч ва мажбуриятларини, бош қомусимиз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ва модернизация қилиш, таълим, фан, маданият ҳамда маънавият ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлиги, батафсил тушунтирди. 

Тадбир давомида Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик-ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Шунингдек, тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ички ишлар вазирлиги вазирлиги, Ўзбекистон Рсепубликаси Миллий гвардияси ходимлари, шунингдек,  Тошкент давлат юридик университетининг талабалари, матбуот ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Бошқа янгиликлар