2021 йил 1 декабръ куни соат 02:00 ларда, Гўзал МФЙ Гўзал кўчасида, Наманган шаҳрида яшаган, 1984 йилда туғилган фуқаро Некция-2 русумли автомашинасини тегишли ҳужжатлар билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида тўхтаб турган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқарога тегишли МАН русумли автомашинасини орқа томонига урилган.
Натижада, Некция русумли автомашинада бўлган йўловчи, Наманган шаҳрида яшаган, 1986 йилда туғилган фуқаро тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган ва Некция русумли автомашина ҳайдовчиси қўшма шикаст, ўнг оёқ болдир ва чап оёқ сон суягини синиши ташхиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 декабръ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.