АсосийJamiyat

Ўзбекистон вакили Осиё волейбол конфедерацияси Бошқарув кенгаши аъзолигига сайланди

'Ўзбекистон вакили Осиё волейбол конфедерацияси Бошқарув кенгаши аъзолигига сайланди'ning rasmi

Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Ҳусан Эркинович Насруллаев Осиё волейбол конфедерацияси Марказий зонаси Бошқарув кенгаши аъзолигига сайланди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда спортнинг энг оммалашган турларидан бири – волейболни янада ривожлантириш ва оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни якунига етиб бораётган 2021-йилда юртимизда ташкил этилган бир қатор халқаро мусобақалар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Қолаверса, узоқ йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик волейболчилар Осиё майдонларига қайтишди. Жумладан, эркаклар терма жамоамиз аввалига қитъа чемпионатига саралаш мусобақасида иштирок этишган бўлса, кейинроқ Япония давлати мезбонлик қилган Осиё чемпионатининг финал босқичида ҳам иштирок этишди. 

Ўзбекистон чемпиони АГМК клуби эса қитъа Чемпионлари лигаси баҳсларида қатнашди.

Бундан ташқари, юртимизда жорий йил давомида Марказий Осиё давлатлари иштирокида ўтказилган халқаро мусобақалар ҳамда хотира турнирлари натижасида Осиё волейбол конфедерациясининг Ўзбекистонга бўлган муносабати ижобий томонга ўзгарди. Натижада 2022-йил 6-13-июн кунлари ўтказиладиган 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлиги Тошкентга ишониб топширилди.

 

    Бошқа янгиликлар